МУАММОЛАР ТЕЗ ОРАДА БАРТАРАФ ЭТИШИ КУТИЛМОҚДА

 2020-02-14 18:09:33    824

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Нефтчилар: Робот эмасмиз, бизнинг ҳам бола-чақамиз бор!” номли сарлавҳада чоп этилган мақолада юзасидан “Жиззах петрол” корхонаси раҳбарлари билан боғландик. 
Маълум бўлишича, “Андижон нефть” АЖ корхонасида фаолият юритиб келган ишчиларнинг барчаси 2020 йил 3 январь куни ушбу корхона билан бўлган битимни бекор қилишган. 2020 йилнинг 4 январь санасидан эътиборан бу ишчилар “Жиззах петрол” тизимига ўтишган. Лекин ишчи ходимларнинг декарь ойидаги иш ҳақларининг 30 фоизи қолиб кетган. Ҳозирги кунга қадар пенсияга чиққан ходимлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. АЖ раҳбарияти ходимлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўряпти. Бироқ айрим ҳодимларнинг иш ҳақлари катта суммани ташкил этгани  боис узилишлар содир бўлмоқда. Айни кунларда “Андижон нефть” АЖ раҳбарияти ушбу муаммони бартараф этиб, ой охирига қадар ишчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни режалаштирмоқда.

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб