Туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув кенгаши йиғилиши

×

 2020-01-31 05:51:21    1225

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча туман ҳокимлиги фаоллар залида туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда вилоят давлат хизматлари маркази раҳбари Раъно Бойқўзиева, туман ҳокимининг ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман прокуратурасининг масъул ходими, туман ички ишлар бўлимининг ёшлар бўйича ўринбосари, профилактика инспекторлари, МФЙ раислари ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислари, ФХДЁ бўлимлари, “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Йиғилиш кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилди. 

Президентимизнинг жорий йил 24 январдаги мурожаатномасида баён этилган масалалар юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Бекмирзаева маъруза қилди. Маърузачи ўз сўзида мурожаатномада тилга олинган аёлларни жамиятда фаоллигини ошириш, уларга кенг имтиёзлар бериш, таълим соҳасида бажарилиши кутилаётган вазифалар тўғрисида туманда амалга оширилиши керак бўлган юмушлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг аёлларни иш билан таъминлаш борасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Баҳодир Акбаров маърузаси тингланди.

Чет элга турли мақсадларда чиқиб кетган хотин-қизлар, аёллар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида туман ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор Гулноза Зиёпова маълумот берди.  

Умумтаълим мактабларда ўқувчилар билим даражасини оишириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш бўйича амалга оширлаётган ишлар, мавжуд муаммолар, таълим сифатини ошириш юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Инобатхон Мирзараҳимова маъруза қилди. 

Шунингдек, оилавий ажримлар, шаърий никоҳ асосида яшаётганлар, оилавий низолар тўғрисида ҳам “Оила илмий амалий марказий” раҳбари Мақсуда Тожибоева сўз юритди.

Йиғилиш якунида юқоридаги масалалар юзасидан барча раҳбарлар масъулият ва шахсий жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда Юртбошимизнинг талаблари асосида жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришга келишиб олинди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб