26-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА...

×

 2020-01-30 07:42:18    1075

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус Риштон туманида ҳам кенг тарғиб қилинмоқда.

Риштон туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

26-умумий ўрта таълим мактабида эрта тонгдан байрамона руҳ кезди. Мактаб ҳовлисига беш ташаббусни тараннум этувчи кўргазмалар, спорт ўйинлари ташкил этилди.

Риштон туман ҳокимлиги, туман халқ таълими, туман “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган “Риштон - кулоллар юрти” номли маънавий-маърифий тадбир барчада катта қизиқиш ўйғотди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев, туман “Ҳунарманд” ушюмаси вакиллари, 26-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Дастлаб биринчи ташаббус бўйича маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари, айниқса, “Қўғирчоқ тeатри” жамоасининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

“Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беради ”, – дейди 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳодат Миразизова.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида “Риштон – кулоллар юрти”, “Спорт – соғлик гарови”, “Билимлар мамлакатига сайёҳат”, “Ёш наққошлар”, “Қўғирчоқ теарти” мавзуларидаги чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир давомида фаол ўқувчиларни риштонлик таниқли уста кулол Алишер Назиров  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб