“ОБОД МАҲАЛЛА – ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА”

 2020-01-28 20:53:32    1036

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатида илгари сурилган “Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” мезони асосида фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кеча Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бўлим бошлиғи Бахтиёр Умматқулов, Вилоят Кенгаши раиси Шавкат Эрматов, Риштон туман ҳокими ўринбосари Раҳимжон Қосимов, шаҳар ва туман кенгашларининг 1-ўринбосарлари, туман ташкилотлари, туман ХТБ ва туман МТМ вакилларидан ташкил топган ички гуруҳ туманимиздаги иккита маҳаллада бўлиб бу ердаги шариотлар билан танишдилар.

Уй-уй юришда биринчи навбатда қуйидаги оилалар билан мулоқот қилинди.

1) Эҳтиёжманд оилалар,

2) Нотинч ва ноқобил оилалар,

3) Ўз жонига қасд ва суиқасд қилган оилалар

4) Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган оилалар,

5) Узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган оилалар

6) Диний-экстремистик оқимларга мансуб шахслар оилалар,

7) Аъзолари ишсиз бўлган оилалар,

8) Якка ёлғиз оилалар, аъзолари ногирон бўлган оилалар,

Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорликнинг йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб