Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: асосий ўзгаришлар нималардан иборат ?
2020-01-27 19:29:19 956
Солиқ ислоҳотларини амалга оширишда 3 та масала – солиқ юкини камайтириш, солиққа тортишни соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришни ҳал этиш вазифаси белгиланган эди.
Солиқ юкини камайтириш бўйича:
Биринчиси, ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари бўйича ҚҚС бир йўла ҳисобга олиниши белгиланмоқда.
Иккинчиси, бюджет ташкилотларидан бошқа барча тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов 12 фоиз (олдин 25 фоиз эди) миқдорида белгиланмоқда.
Учинчиси, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилмоқда.
Солиққа тортишни соддалаштириш бўйича:
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида амалдаги солиқлар сони 13 тадан 9 тагача камайтирилмоқда.
Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда.
Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёҳуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича:
Солиқ назорати шакллари 13 тадан 2 тага қисқартирилди.
Текширишларни тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилмоқда, текширишлар инсон омилисиз фақат “Таҳлика-таҳлил” дастури асосида 3 та сегментга бўлиш асосида амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органлари эндиликда жарималарни профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина қўллайди.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларнинг ўзгариши
Янги таҳрирдаги солиқ кодексида ҚҚС дан озод этиладиган реализация қилиш оборотлар, операциялар рўйхати сезиларли даражада оптималлаштирилди.
Бунда, мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялаш, беморлар ва кексаларни парвариш қилиш, пенсия ва нафақалар тўлаш, таълим соҳаси ҳамда тиббиёт хизматлари каби ижтимоий йўналтирилган имтиёзлар сақланиб қолинди.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ, рақобатга таъсир кўрсатувчи имтиёзлар бекор қилинади.
Хусусан, туристик хизматлар кўрсатиш, қўриқлаш бўлинмаларининг хизматлари, давлат резервининг товар-моддий захираларини янгилаш, ОАВда етказиб бериш хизматлари, кўчмас мулк объектлари, тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган қурилишлар (Ҳукумат қарорига асосан).
Солиқ ставкасини камайтирилиши билан бир қаторда имтиёзларни оптималлаштириш тўлақонли ҳисобга олиш тизимни яратишга ҳамда солиқ маъмурчилигини соддалаштирилишига имкон беради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналари томонидан тўланадиган солиқлар
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмасаҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектаргача бўлса:
- айланмадан олинадиган солиқ (4%);
-мол-мулк солиғини (2%);
-ер солиғи (0.95%);
-сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ (1 куб метр учун ер усти 140 сўм, ер ости 170 сўм)
-ижтимоий солиқ (12%);
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (12%);
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошсаҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектар ва ундан ортиқ бўлса:
- қўшилган қиймат солиғи (15%);
-мол-мулк солиғини (2%);
-ер солиғи (0.95%);
-сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ (1 куб метр учун ер усти 140 сўм, ер ости 170 сўм);
-ижтимоий солиқ (12%);
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (12%);
-ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ;
-акциз солиғи.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси