Жасорат, қаҳрамонлик ва матонат ҳеч қачон унутилмайди

×

 2020-01-23 06:25:28    970

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўрсатилган жасорат ва фидойилик ҳеч қачон унутилмайди Ватан даҳлсизлиги учун курашган қаҳрамонлар ҳамиша эъзозланади.

Бугунги кунда ватандошларимиз фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш – ўзлари учун ҳам қарз, ҳам фарз деб билиб, қонли жанг майдонларида мардлик кўрсатган, фронт ортида меҳнат қилиб, бугун ҳаётимизга файз бағишлаб юрган муҳтарам фахрийларимиз олдида бош эгиб таъзим қилмоқдалар.

Уруш қаҳрамонларининг юксак жасорат ва матонати, бу дунёда тинчлик ва омонлик, бахту саодат барқарор бўлиши учун инсон ўзини аямасдан кураш олиб бориши, фидокорона меҳнат қилишга ундайди.

Риштон туман ҳокимлиги томонидан ўзига хос маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир Совет Иттифоқи қаҳрамони Мамадали Топволдиевга бағишланди. Тадбир давомида нуронийлар, туман фаоллари ва ёшлар қаҳрамонимизнинг ҳаёти, унинг жасоратларни яна бир бор ёдга олиб ўтдилар. Мамадали Топволдиев ҳақида ёзилган “Казбек” номли китоб барчага манзур бўлди.

Униб-ўсиб келаётган ёш авлодимиз жасур аждодларимиз кўрсатган мардлик ва матонатни асло ёдидан чиқармаслиги учун тарихий ҳақиқатни уларга тўла етказиш, фарзандларимизни миллий ғурур ва ифтихор руҳида, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб