ЧЎНҒАРАЛИКЛАР ҚУВОНЧИ

×

 2020-01-18 17:22:12    1083

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун чўнғараликлар ҳаётида яна бир қувончли кун бўлди. Бугун Чўнғара қишлоғида 58-мактабчага таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Замонавий кўринишга эга бўлган болалар боғчасининг очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Риштон тумани ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю. Ходжаева ҳамда қишлоқ аҳли иштирок этишди.

 

 

 

Барча қулайликларга эга замонавий мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган. Янги муассасада болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. Чўнғара қишлоғида болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлаганидан қишлоқ аҳли беҳад мамнун.

 

 

Очилиш маросими якунида кекса отахонлар дуога қўл очиб, бу ерда таълим-тарбия оладиган ёшлар юртимиз тарақиётига муносиб хизмат қиладиган йигит-қизлар бўлиб етишишига тилак билдиришди. 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб