ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
2019-12-29 19:42:58 1175
Риштон тумани ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигида ўтказилган ушбу учрашувда туман ҳокими С. Солиев, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, туман Бош вазир қабулхонаси мудири Жамолидин Матисломов, ОАВ вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашув очиқ мулоқот кўринишида бўлиб, унда ҳоким тумандаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг олдини олишга ёрдам бериш учун ҳар томонлама тайёрлигини билдирди. Тадбиркорлар учун ўзи, ўринбосарлари ва сектор раҳбарларининг эшиги ҳамиша очиқлигини таъкидлади.
Тадбиркорлар билан суҳбат жараёнида мавжуд камчиликлар аниқланди ва тезкор бартараф этиш учун масъулларга топшириқ берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси