ТУМАНИМИЗДА ХУСУСИЙ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2019-12-24 18:51:40 1547
Бугун туманимизда яна бир тарихий кун бўлди. Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги «Рошидон келажак авлоди» давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Боғчанинг очилиш маросимида Риштон туман ҳоким С. Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори Ш. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман халқ қабулхонаси вакиллари, туман маънавият ва тарғибот бўлими раҳбари Д. Додабоева, "Оила илмий амалий маркази" туман булими раҳбари М. Тожиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмонов, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни муфовиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д. Назирова, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Маросимда туман ҳокими С. Солиев ва туман фаоллари иштирокида бино остонасида рамзий лента қирқилди.
Шундан кейин туман фаоллари тадбиркор Абубакр Хўжараҳмонов ташаббуси билан давлат шерикчилик асосида қуриб биткизилган мазкур хусусий боғчадаги шароитлар билан танишдилар. Айтиш жоизки, ушбу муассасада машғулотлар ўтиш учун барча қулайликлар ҳамда болаларни маънавий етук қилиб тарбиялаш учун керакли шароитлар яратилган.
Очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бўлим бошлиғи С. Тошматов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмонов, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни муфовиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д. Назировалар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмаслиги таъкидлашди. Шунингдек, маърузачилар томонидан мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам тилга олинди.
Барчада катта таассурот қолдирдирган маросим якунида боғча тарбияланувчилари томонидан концерт дастури тақдим этилди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, «Рошидон келажак авлоди» нодавлат мактабгача таълим муассасаси тадбиркор Абубакр Хўжараҳмонов томонидан бунёд этилди.
4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган боғча 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда болаларнинг соғлом ўсиши, таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган. Хоналар замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Янги болалар боғчасининг очилиши янги йил олдидан болаларга катта совға бўлди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси