БРАЙЛЬ АЛИФБОСИДАГИ БЮЛЛЕТЕНЛАР ТАЙЁР

×

 2019-12-21 19:05:42    924

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, сайловлар жараёнида кўзи ожиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан кўзи ожиз фуқаролар учун Брайль алифбосида сайлов бюллетенларини тайёрланган.

Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш билан узвий боғлиқдир.

Риштон туманидаги сайлов участкаларида бу борада ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кўзи ожиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Брайль алифбосида сайлов бюллетенларини тайёрланаганини таъкидлаш жоиз.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб