НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛДИ

×

 2019-12-21 19:03:28    896

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўладиган сайловлар бўлиб ўтади. Халқимизнинг ўз муносиб номзодлари учун якдиллик билан овоз бериб сайловда фаол иштирок этишларини таъминлашда участка сайлов комиссиялари зиммасида катта масъулият борлигини таъкидлдаш жоиз. Чунки ҳар бир фуқаро сайловчи сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва бурчлари билан яқиндан танишишлари қолаверса сайлов кунида уюшқоқлик билан участкага келиб овоз беришлари ана шу жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишларининг қай даражада олиб борилаётганлигига ҳам боғлиқдир.
Риштон туманидаги 1-сонли мактабда жойлашган 369-сайлов участкасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳам жиддий эътибор берилди. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайловларда иштирок этишлари учун қулай шароитлар яратилди. Хусусан, пандуслар ўрнатилиб уларнинг овоз беришлари учун алоҳида кабина ташкил этилган. Шунингдек, ногиронлариги бор кишиларнинг хонадонига бориб уларнинг овоз бериш жараёнида бевосита иштирок этишлари таъминлаш мақсадида махсус гуруҳлар иш олиб боради. Бунинг учун махсус қўтича шай ҳолатга келтирилди. 
Умуман олганда, ушбу сайлов участкасида барча сайловларни юқори даражада ўтказиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда. Сайлов участкасида сайловчилар рўйхати тўлиқ шакллантирилган бўлиб фуқароларга 22 декабрь кунида бўладиган сайловда иштирок этиш бўйича хабарномалар тарқатилиши тўлиқ якунланига етди. Сайлов кунида овоз беришнинг уюшқоқлик билан ўтказилиши учун барча чора-тадбирлар белгиланган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб