Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-12-17 20:35:24    1010

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг навбатдаги 68-сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Ҳалимжон Умаров, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари, туман бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, туман солиқ инспекцияси, молия, ғазначилик, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни халк депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Зокиржон Зоҳидов очди ва олиб борди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ҳамда туманнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

 Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳалимжон Умаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси борасида ўз фикр мулоҳазасини билдирди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман молия бўлими бошлиғи Иномжон Жўраевнинг ахбороти эшитилди ва туманнинг 2020 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети депутатлар томонидан тасдиқланди.

 Сессия якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб