РИШТОНДА - “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ САЙЛОВЛАР” МИЛЛИЙ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2019-12-14 15:27:05    1206

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси томонидан шаҳар ва туманларда “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси бўлиб ўтмоқда. Ана шундай акция бугун Риштон туманида ҳам ўтказилди.

Маълумки, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун сайловлар бўлиб ўтади.

Фуқароларни, хусусан, ёшларни миллий сайлов қонунчилигимиз билан таништириш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Риштон туманидаги яқинда фойдаланишга топширилган “Водий давр киносароий”да ташкил этилган акцияда аҳоли ва ёшлар ўзларининг фаоллигини яна бир бор намойиш этди. Мазкур тадбирда сиёсий партиялар вакиллари, санъаткорлар ва ёшлар иштирок этишди.

Риштон туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва партиялар вакиллари сўзга чиқиб бўлажак сайловлар кўп партиявийлик, шаффофлик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилаётганлигини таъкидлашди.

Иштирокчиларга сайловлар ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.


Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб