ДЎТИР ҚИШЛОҒИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2019-12-12 18:32:10 1251
“Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича бугунги кунда барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан жойларда жадал суръатларда тегишли тартибда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Риштон туманида хам.
Риштон тумани Дўтир МФЙда дастур бўйича 1,8 км 0,4 кВ.ли хаво тармоғи тўлик янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Худудда жойлашган трансформатор пункларини кувватини енгиллаштириш, истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди.
Ҳозирда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилган дастур асосида ҳудуддаги 110 дона истеъмолчилар электр таминоти яхшиланади. Бу каби ишлар жойларда давом этмоқда.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси