ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2025-02-05 15:22:40 20
✍️ Президентимиз томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати самарадорлиги ва оммабоплигини оширишга қаратилган юздан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди ва улар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига, айниқса аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш йўналишида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Туман тиббиёт бўлимига қарашли туғруқ комплекси таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Бу эса ўз навбатида туман аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Бутунлай янги қиёфа касб этган шифохона биносида қарийб 300 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий кўринишга келди. Бунёдкорлик ишлари эвазига ана шундай кўркам масканга айланган бино бугун тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилиш маросимида Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов, сектор раҳбарлари иштирок этишиб, туманимиз аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилаётганлиги таъкидлашди. Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, шифохона расман фаолиятини бошлади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси