МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ХАВФСИЗ МУҲИТ: МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ УЧУН СЕМИНАР

×

 2025-01-30 15:50:54    45

PDF юклаш
Чоп этиш


???? Риштон тумани Маданият марказида муҳим учрашув  
Бугун Риштон тумани Маданият марказида “Маҳалла еттилиги” вакиллари учун семинар ташкил этилди. Семинарда Фарғона вилояти раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти кенг ёритилди.
Семинарда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижроси доирасида сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилиги зиммасига юклатиладиган устувор вазифала, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури хусусида маърузалар тингланди.
Қайд этилганидек, қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди. Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.
Шунингдек, қарорда барча туман сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилиши белгиланган.
Семинар якунида маҳалладаги вакилларнинг мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифалари ва уларнинг ижроси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб берилди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб