Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-01-28 16:45:14 45
Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.Кун тартибидаги масалалар:
1-масала: 2024 йил давомида туманда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимов ахбороти;
2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори ижроси бўйича 2024 йилни 12 ойи давомида секторлар ҳудудларида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳисоботлари;
3-масала: 2025 йилда Риштон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида;
4-масала: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020-йил кунги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли фармони ижроси юзасидан 2024-йилнинг 12-ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман мажбурий ижро бўлими бошлиғи адлия кичик маслаҳатчси С.Қурбонов ахбороти;
5-масала: Тумандаги қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан 2024 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори Р. Меҳмонов ахбороти;
6-масала: Риштон туманида жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш сохасида ўтган 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлонов ҳисоботи;
7-масала: Риштон туманида 2024 йил 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти;
8-масала: Риштон туман маҳаллий бюджетнинг 2024 йил ижроси ҳамда 2024 йил давомида туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлари тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти;
9-масала: Тумандаги айрим Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган қабристонларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш, шунингдек, номини давлат реестрига киритиш тўғрисида туман ҳокими маслахатчиси А.Ҳайдаров ахбороти;
10-масала: Туманда мавжуд захирада бўлган ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисида ахборот;
11-масала: 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш ойма-ой мақсадли кўрсаткичлари тўғрисида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж.Раҳимов ахбороти;
12-масала: Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши хамда доимий комиссияларнинг 2025 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
- бошқа масалалар
Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси