Кафтдек томорқа — катта даромад манбаи

×

 2025-01-27 16:38:03    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Ердан унумли фойдаланиш ҳар бир қаричи олтинга тенг бӯлган мамлакатимизда бугунги кунда асосий мавзуга айланиб қолган. Бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётгани ҳам бежиз эмас. Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, кичик имкониятдан юқори даромад олишни туманимиз аҳли яхши ўзлаштирган. 
Бу борада тумандаги “Уйрат” маҳалласида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими ва туман прокурори ушбу маҳаллада яшовчи Сардорбек Набиев хонадонида бўлишиб, томорқадан самарали фойдаланиш борасидаги ишларини куздан кечиришди. Айни дамда ушбу фуқаро ўз томорқасида 3 сотих ерда иссиқхона ташкил қилиб, қулупнай  етиштиришни йўлга қўйди. 
Дарҳақиқат, томорқа-ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонларимиз тўкинлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишдадир. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни бой бермай, кафтдек томорқани бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш даврнинг талабидир.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб