Риштон туманидаги 61-умумтаълим мактаби учун 240 ўринли янги бино бунёд этилди
2025-01-18 14:36:02 44
Риштон тумани “Юқори Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 61-умумтаълим мактаби учун 240 ўринли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мактабнинг 2009 йилда қурилган мавжуд биноси 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 400 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди. Давлат инвестиция дастури асосида 2 миллиард 681 миллион сўм маблағ эвазига мактаб учун 2 қаватли 240 ўринли янги бино бунёд этилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими,сектор раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари учун янги бинолар қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини таъкидлади.
Замонавий кўринишга эга бўлган ушбу таълим маскани ҳам ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда янги ўқув йилидан бошлаб замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.
Янги бино фойдаланишга топширилиши натижасида мактабда бир вақтнинг ўзида 400 нафар ўқувчига таълим бериш имконияти яратилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси