ТАДБИРКОРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

×

 2025-01-17 17:11:54    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов, туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва бошқалар қатнашишди.

Бевосита мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, маҳаллалардаги мавжуд қўшимча захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек учрашув давомида тадбиркорларни таклиф ва муаммолари ўрганилди.

Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб