ТОЖИКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ РИШТОНДА!
2025-01-15 16:29:39 12
Фарғона вилоятида бўлиб турган Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан келган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегация Риштон туманига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов ва туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов хамроҳлигида меҳмонлар дастлаб "Kosto Line Holding" хорижий корхонасида бўлиб жараёнлар билан танишдилар.
Меҳмонлар тўқимачилик фабрикасида Риштонда етиштирлган пахта хомашёсини қайта ишлаб, ундан тола, калава, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Корхона раҳбари Магомед Костоев билан суҳбатда бўлган тожикистонлик пахта етиштиришдан то тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шундан сўнг, меҳмонлар Риштон тумани МТПда бўлишиб, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирдилар. Меҳмонлар янги жорий қилинган технологиялар ҳақида маълумотлар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси