ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
2024-12-20 13:32:21 26
Туман кенгаши сессияси
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 2-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор масъул ходимлар, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар куриб чиқилди.
- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида 2024-йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Раҳимовни ахбороти. - Риштон туман адлия бўлимининг 2024-йил 9 ой давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Риштон туман адлия бўлими бошлиғи И.Исақов ахбороти.
- Туман худудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-декабрдаги 714/32-сон қарори ва мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича Фарғона вилояти ҳокимининг 2024-йил 12-январдаги 12-11-0-Қ/24-сон қарори ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари.
- Риштон тумани ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш жиноятчиликга қарши курашиш бўйича 2024 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлонов ҳисоботи.
- Риштон туманида 5-босқич “Аёллар дафтари” доирасида 2024 йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлари ва муаммолари ҳал этилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўхатидан чиқариш тўғрисида Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Д.Йигиталиев ҳисоботи.
- Риштон туман маҳаллий бюджетнинг 2024-йил 9-ойлик ижроси ҳамда 2024-йил 9 ой давомида туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
- Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши котибиятининг низомини тасдиқлаш тўғрисида.
- Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашида иш юритиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида.
- Халқ депутаталир Риштон туман Кенгашининг доимий комиссияларини ташкил этиш ва комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши котибияти мудири А.Собиров ахбороти.
- бошқа масалалар
????Сессия давомида кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилиб, сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси