Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз икки йиллиги кенг нишонланди

×

 2024-12-07 16:22:33    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Риштон тумани ҳокимлигида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тантанали маросим аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Байрам тадбири аввалида Риштон туман ҳокими Баҳодиржон Холиқовнинг табриги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дониёржон Раҳмонқулов томонидан йиғилганларга ўқиб эшиттирилди. 
Тадбирда Риштон тумани адлия бўлими бошлиғи Икромжон Исақов “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" мавзусида маъруза қилди.
Тантанали маросимда туман Маданият бўлими ходимларининг бадиий дастури намойиш этилди. Шунингдек таниқли хонанда Валижон Қодиров даврага файз бағишлади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб