Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
2024-12-04 14:28:04 48
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояга асосланилади. Мазкур жараёнларда ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларни жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги "Бахт уйи" тантаналар саройида ташкил этилган тадбир ҳам мазкур мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди, дейиш мумкин.
Талбирда туман ҳокими Баҳодиржон Ходиқов бошчилигида сектор раҳбарлари, фавқулодда вазиятлар, мудофаа ишлари, қўриқлаш бўлимлари бошлиқлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Туман ҳокими тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий қутлади.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда имконияти чекланган фуқаролар учун яратилаётган кенг имкониятларни эътироф этиб ўтди.
Байрам иштирокчиларига туман маданият бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари бадиий ҳаваскорлари томонидан қўшиқлар айтилиб, рақслар ижро этилди. Тадбир иштирокчиларига байрам совғалари топширилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси