Янги таҳрирдаги Конституцияси – ислоҳотларимиз пойдевори
2024-11-30 09:43:40 34
2023 йил 30 аперль куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Конституция узоқ муҳокамалардан ўтиб, кўплаб қўшимчалар билан бойитилганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Бу, албатта, унинг ҳар бир моддаси устида жиддий ишланганидан далолат беради. Ушбу янги таҳрирдаги Конституцияси “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган Янги Ўзбекистон Конституцияси мамлакатда инсон қадрини янада улуғлаш ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида қабул қилинган албатта. Асосий Қонуннинг энг муҳим принциплари, шунингдек, ундаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ўзбек халқининг минг йиллик давлатчилик тарихи ва асрлар давомида шаклланган миллий қадриятларига ҳамоҳанг яратилган.
Бугун шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз асосий Қонунида белгиланган энг муҳим принциплар, яъни халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонуннинг устунлиги, шунингдек, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги ўзаро муносабатлар каби конституциявий нормаларни ҳаётга янада кенгроқ тадбиқ этишга замон талабларидан келиб чиқиб ёндашув бошланди.
Биз ўз олдимизга қўйилган олий мақсадларга эришиш осон иш эмас. Қолаверса, қонунлар бўладими, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўладими ёки “йўл хариталари”ми, ҳаммаси Конституция устворлиги таъминланмас экан, яъни жамиятда адолат ўрнатилмас экан, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди. Конституциясининг асосий принципларидан бири Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинишидир. Шунингдек, мамлакатимиз асосий Қонунида белгиланганидек, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқий нормалар, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган умуммажбурий характердаги кўрсатмаларни ўз ичига олган расмий ҳужжат ҳисобланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладиган идоралар ва мансабдор шахслар олдига бир қатор масъулиятлар юклайди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида инсон-ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг барча воситаларидан тўлақонли фойдаланилмоқда. Қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатли жамият барпо этиш бу бир кунлик иш эмас. Қолаверса, энг тараққий этган мамлакатларда ҳам том-маънодаги қонун устуворлиги таъминлангани ва адолатли жамият барпо этилганига ҳозирча гувоҳ бўлганимиз йўқ. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт.
Янги Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга эканлиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Хулоса ўрнида айтганда, мамлакатимизда суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат барпо этишда Конституция ва у асосида яратилган қонунларимизнинг устуворлиги жамият тараққиёти ва равнақини белгилаб берувчи энг муҳим омил ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз - бахтимиз қомуси, эртанги порлоқ ҳаётга етказувчи йўлидир.
Ш.Ахунбаев,
Фуқаролик ишлари бўйича
Риштон туманлараро судининг раиси
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси