Рўйхатга олиш вақтида яшовчилари йўқ бўлган турар жойларнинг хусусиятларини аниқлаш

×

 2024-11-05 18:45:33    23

PDF юклаш
Чоп этиш


 Бу белги иккиламчи — мавсумий ва бўш уй-жойлар ҳамда рўйхатга олиш қамровига кирмаган яшовчилари бор турар жойлар ҳақида маълумот тўпланиши мумкин бўлганлиги бўйича хусусиятларга тааллуқли. Ўлчанувчи хусусиятларнинг хили ва сони мамлакатларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва қабул қилинган методологияга боғлиқ.

Аксар белгилар банд бўлган анъанавий турар жойларга тегишли. Бироқ, барча анъанавий турар жойларнинг энг камида баъзи асосий хусусиятлари тўғрисида маълумот тўплашга қизиқиш мавжуд бўлиши мумкин. “Анъанавий турар жойларнинг бандлик мақоми” асосий белгисини ҳисобга олишда барча анъанавий турар жойларнинг, жумладан, иккиламчи ва вакант турар жойлар, рўйхатга олиш қамровига кирмаган яшовчилари бор турар жойларнинг миқдори ҳисоб-китоб қилинади. Аммо, умумий миқдорга қўшимча равишда баъзи мамлакатлар бошқа хусусиятлар ҳақида маълумот тўплашни исташи мумкин, турар жой фонди ҳақида янада батафсил маълумот олишга имкони бўлиши учун. Бундай хусусиятлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин, масалан:

 а) Хоналар сони ва полнинг фойдали майдони;

 б) Қулайликлар, масалан, сув таъминоти тизими, ҳожатхона, ювиниш жиҳозлари, канализация тизими ва ошхона ;

в) Тузилиш тури, бино ичидаги жой ҳолати ва бинодаги қаватлар сони;

Ў. Тешабоев Риштон тумани

Статистика бўлими бошлиғи



<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб