РИШТОН ТУМАНИГА ТАШРИФ

×

 2024-11-05 18:42:48    21

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида бўлиб турган Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант бугун Риштон туманига келди. 
"Мингбоши керамик" кулолчилик музейида бўлган расмий меҳмон кулолчилик маҳсулотлари билан танишишдан ташқари, уларнинг тайёрлаш жараёнларини ҳам мароқ билан томоша қилди. 
Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.
Ушбу ташриф элчида катта таассурот қолдирди. Смита Пант риштонлик уста кулоллар томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилишар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олмади.


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб