Болалар меҳнатига барҳам бериш

 2024-10-31 14:48:56    24

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёш авлод мамлакатнинг келажаги бўлиб ҳисобланади. Уларни ҳар томонлама етук илмли ва тарбияли қилиб камолотга етказиш биз катталарнинг бурчимиздир. Шу сабабли бугунги кунда мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига барҳам бериш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 3-моддасига мувофиқ, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принципларидан бири бу, меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш бўлиб ҳисобланади.

Ушбу Кодекснинг 118-моддасига кўра, ишга қабул қилишга Меҳнат кодекснинг 20-моддасига мувофиқ шахслар меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлиши билан, ўн олти ёшдан йўл қўйилади.

Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга — улар ўн беш ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек профессионал спортчилар билан ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан, соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади.

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига барҳам бериш масаласига оид халқаро ва минтақавий ҳужжатлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон кўплаб Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди ва ушбу ташкилотнинг 14 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжати, жумладан, 8 та асосий конвенциясини ратификация қилди. Улар орасида “Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга доир” конвенция ҳам бор.

Юртимизда болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги тизимли ишлар туфайли йилдан-йилга муваффақиятга эришилмоқда. Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилоти билан биргаликда амалга оширган мониторинглар бўйича ижобий хулоса олинган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мажбурий меҳнат ҳолатлари учун жавобгарлик масалалари кўзда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасида бундай ҳолатлар учун тегишлича маъмурий жавобгарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1481-моддасида, вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Болалар меҳнати муаммоларини ҳал қилишда жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда сафарбар этиш мақсадида бугунги кунга қадар кўплаб давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар ҳамда муассасалар томонидан турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан жойларда маҳаллаларга борилиб, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари, фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, болалар меҳнатига барҳам бериш борасида энг аввало ота-оналаримиз масъулдирлар, чунки фарзанд оилада ўсиб, улғайиб камолотга етади, агарда оилада тинчлик бўлиб, моддий етишмовчилик бўлмаса ўз-ўзидан болаларнинг меҳнат қилишга эҳтиёжи юзага келмайди. Шундан экан биз ота-оналар ўз фарзандларимизнинг муносиб турмуш кечиришлари учун барча шароит ва имкониятларни яратиб бериш жуда муҳим ҳисобланади. Бу ўз навбатида келгусида уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиш ҳамда болалар меҳнатига барҳам берилишига олиб келади. Зеро келажакни мустаҳкам ва ишончли қилиб қуриш учун ҳар биримиз бурчли бўлиб ҳисобланамиз.

 

Ё. Тўйчиев,

Фуқаролик ишлари бўйича

Риштон туманлараро суди судьяси 



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб