Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2024-10-23 13:56:19 40
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 75-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор масъул ходимлар иштирок этдилар.
▪️Кун тартибидаги биринчи масала 2024 йилнинг 3 чорагидаги туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада ҳудудий секторларда МФЙ еттилиги, мутасадди ташкилот кархоналар раҳбарларининг фаолияти, мурожатлар билан ишлашнинг аҳволи ва навбатдаги вазифалар тўғрисида туман халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимовнинг ҳисоботи тингланди.▫️Иккинчи масала юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йил 9 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари ўқиб эшттирди.▫️Учинчи масала юзасидан Риштон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Раҳмонқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январь кунги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-39-сонли қарори ижроси юзасидан 2024-йилни 9 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.▫️Тўртинчи масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраевнинг: -Риштон туманида “Ташаббусли бюджетлаштириш” жараёнининг 2024-йил 2-босқичида ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар; -Риштон туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг иқтисод қилинган ҳамда самарасиз харажатлари қолган бюджет ташкилотлари харажатларининг етишмаган қисмига йўналтириш; -“Ташаббусли бюджетлаштириш” жараёнини 2-босқичида ғолиб деб топилган Меҳнатобод МФЙ худудида 2 та ичимлик суви учун қудуқ қазиш ва Янгиҳаёт, Темир йўл кўчаларига тармоқ тортиш лойиҳасини амалга ошириш учун халқ депутатлари туман Кенгашининг 20.09.24-йилдаги VI-74-82-11-158-К/24-сон қарори билан белгиланган буюртмачи ташкилотини ўзгартириш;-“Ташаббусли бюджетлаштириш” жараёнининг 2023-йил 2-мавсумида ғолиб деб топилган тумандаги “Хожиқишлоқ” МФЙ даги С.Раҳимов кўчасини асфалтлаштириш лойиҳасига қўшимча маблағ ажратиш тўғрисидаги маълумоти.▪️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида ҳисоботи тингланди.????Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сессия мобайнида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилгач, сессия ўз ишини якунлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси