ВЕНГРИЯ ВА РИШТОН ҲАМКОРЛИГИ УЧУН ДАСТЛАБКИ ҚАДАМЛАР ҚЎЙИЛДИ

×

 2024-10-19 08:34:03    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорлик уфқлари

Шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб турган Венгриянинг Яс-Надькун-Сольнок вилояти президенти Имре Хубай, ижрочи ҳокими Аттило Берко бошчилигидаги делегация бугун Риштон туманига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва туман ҳокими хамроҳлигида меҳмонлар "Мингбоши керамик" кулолчилик музейида бўлишди.  Венгрияликлар кулолчилик маҳсулотлари билан танишишдан ташқари, тайёрлаш жараёнларини ҳам мароқ билан томоша қилишди. Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.
Ушбу ташриф хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Улар риштонлик уста кулоллар томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилишар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олишмади.
Ташриф давомида "Чинор плюс" мажмуаси билан ҳам танишилди. 
Яс-Надькун-Сольнок вилояти президенти Имре Хубай мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида ташкил этилаётган олий даражадаги учрашувлар кенг кўламли ҳамкорлик қамровини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлаб, Риштон тумани билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди ва кейинги йили Венгрияда ўтказиладиган форумга таклиф этишини айтиб ўтди.

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб