СПОРТ СИНОВЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ...

×

 2024-10-15 16:11:42    24

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолининг жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини аниқлаш мақсадида юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилинди.
Риштон тумани  ҳокимлиги, Спорт бўлими, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамкорлигида  барча маҳаллаларда 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилиш” режа графиги ишлаб чиқилди.
Бугун туман Маданият марказида ушбу жараёнларда фаол иштирок этган бир гуруҳ фуқароларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров, мутассади раҳбарлар иштирок этишди.


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб