НАВБАТДАГИ ҚАБУЛДА ТИББИЙ КЎРИК ҲАМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-10-12 11:53:08    35

PDF юклаш
Чоп этиш


????Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса ташкил этилаётган қабулларнинг аҳамияти катта.
Аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартаф этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигида, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Риштон тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда 50 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Мазкур тадбирда мурожаатлар асосан моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, қурилиш, тергов ва судга оид, шунингдек, мажбурий ижро масалаларига оид бўлди.
Қабул давомида туманда яшовчи аҳоли учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикдан ўтган 270 нафар фуқароларнинг 6 нафарига республика, вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йўлланма, 20 нафарига бирламчи тиббий санитария муассасаларида амбулатор даволаниши учун тавсиялар берилди.
Шунингдек, фуқароларга 51 миллион 700 минг сўмлик бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб