МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

×

 2024-10-10 08:25:47    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда Риштон тумани ва Япония мамлакати ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилган бўлиб, кенг миқёсдаги ҳамкорликлар изчил давом этмоқда. Бундай самимий муносабатларда “Норико – Гаккю” япон тили мактабининг ҳиссаси беқиёсдир.

Риштон туманида жойлашган “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази бир неча йилдан буён самарали фаолият олиб бормоқда. Бу ерда япон тилидан сабоқ олган кўплаб ёшлар бугунги кунда Японияда таҳсил олишмоқда ва ишлаб келишмоқда.

Риштон туманидаги  “Норико – Гаккю ” япон тили мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар кишининг ҳавасини келтиради.  Бу ерга ҳар йили "Кунчиқар юрт"дан бир нечта кўнгилли ўқитувчилар келиб риштонлик ёшларга япон тилидан дарс беришади.

Куни кеча Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ХАТОРИ ТАКАШИнинг Тошкент шаҳридаги  резиденциясида“Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази Ғанишер Назировни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  
Мазкур тадбирда кўп йиллар давомида Япония ва Ўзбекистон ўртасида маданият ҳамда туризм сохасида алоқаларни ўрнатиб келаётгани ҳамда “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази ташкил топганининг 25 йил тўлиши муносабати билан Ғанишер Назиров Япония Ташки ишлар вазири томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги ходимлари, элчи ХАТОРИ ТАКАШИ ва элчихона ходимлари, Риштон туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, вилоят туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Музаффар Темиров, Риштондаги кулоллар сулоласи бўлган Назировлар оила аъзолари, республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган таниқли маданият ва санъат вакиллари бошқа меҳмонлар қатнашдилар.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб