ЭКСКЛАВ ҲУДУД АҲОЛИСИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-10-05 15:35:30    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан белгиланган режа асосида  маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда. Навбатдаги тиббий кўрик эксклав ҳудуд саналган “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғинида, ушбу ҳудудда жойлашган “Зилол” оилавий шифокорлик пунктида ўтказилди.

Хасталикни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун Ўзбекистон тиббиётидаги энг устувор вазифага айланган.  Жойларда тез-тез ташкил қилинаётган тиббий кўриклар кўплаб касалликларни бирламчи босқичларда аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имкониятини бермоқда. Ташкил қилинган тиббий кўрикда тиббиёт муассасидан ташриф буюрган мутахассислар, туманнинг малакали шифокорлари томонидан фуқаролар скрининг текширувлардан ўтказилди.

-Юртдошларимизга бир вақтнинг ўзида кардиолог, невропотолог, уролог, пульмонолог, акушер-гинеколог каби ўнлаб мутахассислар кўригидан ўтиш имконияти яратилди.  Шунингдек, малакали шифокорлар жалб қилинди,-дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бунёдбек Ҳожираҳматов.

– Бугунги тиббий кўрикдан аҳолимиз миннатдор, –дейди «Чўнғара» МФЙ ёшлар етакчиси Наврўзбек Бўрибеков. - Чунки маҳалламиз туман марказидан жуда ҳам олисда жойлашган. Аҳолининг ҳар доим ҳам тиббий кўрикдан ўтиш учун туман марказига боришга имкониятлари бўлмайди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи тиббий кўрик баҳона халқ билан мулоқот қилди. Аҳолининг саломатлигига оид муаммолари, тиббиётга доир фикр мулоҳаза ва таклифлари тингланди.

Жойларда бу каби тиббий кўриклар турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб