МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯДАГИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2024-10-04 08:50:17    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Гиёҳвандликка қарши курашиш долзарб ойлиги

   Туман ҳокимлигида мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-73-сон фармони билан тасдиқланган Миллий стратегиядаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, ДСИ, ММТБ ҳамда жамоачилик билан иш олиб борувчи ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
    Бу бўйича вилоят ҳокимининг 2024 йил 24 сентябрдаги “Фарғона вилоятида гиёҳвандликка қарши курашишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган. Унга асосан, 2024 йилнинг 1-31 октябрь кунлари “Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” идоралараро комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
     Семинарда қатнашган масъуллар гиёҳвандлик воситаларининг инсон саломатлигига таъсири ва оқибатлари, туманимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, аҳолида уларни истеъмол қилишга қарши “иммунитет”ни шакллантириш бўйича маъруза қилиб, тушунчалар беришди. Аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни, ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказиб бориш кераклиги айтилди.
Шу билан бирга, мутахассислар гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддалар гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ва фактлар асосида, кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтирдилар.   
    “Долзарб ойлик” давомида ҳамда доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда маҳаллаларда ўзига хос тарзда, юқори савияда ўтказилишига келишиб олинди.


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб