2024-09-28 08:23:02 90
КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ
Бугун мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамлар турмуш даражасини ошириш умуммиллий ҳаракатга айланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалиётга жадал татбиқ этилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси ҳар биримизга, ҳар бир хонадон, ҳар бир оилага янги ҳаёт нафасини олиб кирди.
Давлатимиз раҳбари топшириқларида Ҳукуматдан тортиб ташкилотларгача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқиш бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, соҳа мутахассислари ва Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов ҳамкорлигида "Тўда" маҳалласида бўлиб у едаги хонадон вакиллари билан суҳбатлашишди.
Уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди. Шунингдек, "маҳалла еттилиги"га маҳалладаги ҳар бир хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, камбағал оила бўйича индивидуал ишлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар берилди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига асосан тумандаги ҳар бир маҳалла, унда истиқомат қилаётган оила ва унинг аъзолари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, унга асосан "Камбағал оилалар портрети" ишлаб чиқилмоқда.
Дарвоқе, аҳоли ўртасида камбағаллик ва ишсизликни тугатиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Сабаби, давлатимиз сиёсатида инсон манфаатлари, ижтимоий адолат тамойиллари устувор. Шу боис, юртимизда аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик борлиги тан олиниб, уни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси