НИШОНБИ АЯ ЭНДИ ЗАМОНАВИЙ УЙДА ЯШАЙДИ

×

 2024-09-27 10:12:25    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Фарғона вилояти Риштон тумани Хуррамобод МФЙ Жуманазар Султонов раиси ташаббуси билан ушбу маҳалласида яшовчи 82 ёшли Нишонби ая Қодировага ҳар томонлама қулайликка эга бўлган янги уй қуриб бериш ишлари бошлаб юборилган эди.

 Хуррамободликлар қисқа 15 кун мобайнида эски уйини бузиб ташлаб, барча қулайликларга эга бўлган  янги уй қуриб,  уни тўлиқ янги жиҳозлар билан жиҳозлаб, бугун тантанали равишда, байрамона кайфиятда Нишонби аяга топширишди.

Ўзбекона миллий урф-одатларимизга мувофиқ қуръон тиловатлари ўқилди, маҳалла оқсоқоллари,  нуроний отахону-онахонлар ва бошқаларга бир пиёла чой устида суҳбат қуришди. Бундай саховатли тадбирларни давом эттириш борасида келишиб олишди.

- Аҳилликда гап кўп экан, кўриб турганингиздек қиқса фурсат ичида катта ҳажмдаги иш бажарилди. Шу ўринда менинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган барча маҳалладошларимга миннатдорлик билдираман, - деди Хуррамобод МФЙ раиси Жуманазар Султонов.

- Кўпдан қуён қочиб қутула олмас-деган гаплар бежизга айтилмаган эканлигини яна бир бор гувоҳи бўлдик. Хуррамободликларнинг бу ташаббуси барча учун ибрат бўлиши керак.   - деди туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Додобоева.

Маҳалла аҳли янги уй - уй курдига ҳар хил керакли бўлган совғалар билан келишиб, Нишонби онани бениҳоят хурсанд этишди.  Йиғилганларнинг барчалари юртимиз тинчлиги,  осойиштали, бағрикенг халқимизнинг саховатпеша ишларига дуолар қилишди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб