"HONG XING" КОМПАНИЯСИГА ТАШРИФ КАТТА ТАССУРОТ ҚОЛДИРДИ

×

 2024-09-26 11:54:20    24

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани делегациясининг Хитойдаги ташрифи давом этмоқда. Сафарнинг ҳар куни самарали ўтмоқда. Айниқса, тадбиркорларимиз учун жуда унумли бўлмоқда. Делегация вакиллари "Hong Xing" компаниясига ташриф буюришди.

Ушбу компания чинни маҳсулотлари учун лой ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бир кунда 500 тонна лой маҳсулоти тайёрланади. Айтиш жоизки, чинни маҳсулотларининг қанчалик сифатли бўлиши, унинг лойига ҳам бевосита боғлик. Шуни ҳисобга олган ҳолда бўлиб ўтган учрашув чоғида компания раҳбари Чу Жан Хой хоним билан чинни лойини сифатли таёрлайдиган лабараторияни Риштон туманида ҳам очиш масаласи мукоҳама қилинди.

Тадбиркорларимиз томонидан олиб келинган Риштони чинни лойи таркиби лабаратория синовидан ўтказилди.

- Хитой сафари биз учун жуда фойдали бўлмоқда, дейди риштонлик тадбиркор Шерзоджон Каримов. – Хитойнинг чинни маҳсулоти қандай тайёрланишига қизиқиб келардик. Энди барча жараёнларни ўз кўзимиз билан кўряпмиз. Ўзимиз учун керакли маълумотларга эга бўляпмиз. Энди бу ердаги тажриьбаларни Риштон туманида ҳам тадбиқ этамиз. Биз учун ушбу ташрифни ташкил этиб бераган барча раҳбарларга миннатдорлик билдирамиз.

Риштон тумани делегациясининг Хитойдаги ташрифи давом этмоқда. Тафсилотлар билан таништиришда давом этамиз.



<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб