ХИТОЙЛИКЛАР БИЛАН КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ

×

 2024-09-24 09:14:15    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорлик уфқларида
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Риштон тумани ҳокими ўринбосари A. Сиддиқов бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация Хитойнинг Гуанчжоу провинсиясида жойлашган Гуанчжоу  ва Донггуан шаҳарларида бўлиб туришибди.

КУТИБ ОЛИШ МАРОСИМИ

Делагация аъзоларини расмий кутиб олиш жараёни ўтказилди. Риштон туманидан ташриф буюрган меҳмонларни  Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси вакиллари ҳамда Гуанчжоу  ва Донггуан шаҳарлари расмийлари тантанли равишда кутиб олишди.

РАСМИЙ УЧРАШУВЛАР

Расмий кутиб олиш жараёнлари поёнига етгач, расмий учрашувлар бошланди. Расмйи учрашувларда Хитой тадбиркорлар доираси жумладан, Guangzhou LIUHUA Apparel Digital Trade Center вице президенти Пин Чан, Guangzhou LIUHUA Fashion Wholesale Market директори Вера Вуу, Guangzhou LIUHUA Fashion Wholesale Market  жамоатчилик алоқалар бўйича мутахассис Доми Тан, Guangzhou LIUHUA Apparel Digital Trade Center вице президенти Cаи Ҳанхианг, Dongguan Xinli Trading Co раиси ва бир қатор йирик корхоналар билан Ўзбекистонга хусусан Риштон туманига янги лойиҳаларни жалб қилиш орқали саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Тадбир давомида шунингдек,  кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб бориш, Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш юзасидан меморандум имзоланди.

ЧИННИЧИЛИК УЧУН ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Музокаралар давомида Хитойликлар билан Риштон туманида замонавий чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида ҳам келишувга эришилди. Энди туманимиздаги чинни маҳсулотлари янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилиши режалаштирилди. Бу Хитойга қилинган ташриф маҳсули бўлиши бўйича келишиб олинди. Учрашувда Риштон чинни маҳсулотларининг рақобатбардош бўлиб унинг экспорт географиясини кенгайтириш энг асосий мақсад қилиб олинди. 

РИШТОНГА ТАШРИФ

Имзоланган меморандумга кўра, Хитой мамлакати делагацияси йил охирига қадар Риштон туманига ташриф буюриши белгилаб олинди. Туманимизда ҳам бу икки мамлакат тадбиркорлари билан ҳамкорлик меморандуми имзолананиши режалаштирилган.

Риштон тумани делегациясининг Хитой сафари давом этмоқда.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб