Риштон туманида 80 ўринли янги хусусий мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

×

 2024-09-23 15:14:26    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларнинг соғлом ўсиши ва тизимли ўқитишга тайёрлаш узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланган мактабгача таълим ташкилотларининг устувор вазифаси этиб белгиланган.

Бугун Риштон туманида “Genius Kids” номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими таъкидлаганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Риштон туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.

Риштон тумани 2-сектор ҳудудидаги “М. Топвилодиев” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Умидахон Хўжаева томонидан янги ташкил этилган мазкур хусусий боғчада 80 нафар болажонлар мактабгача таълимга жалб этилиб, 15 та янги иш ўрни яратилди.

Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Ушбу мактабгача таълим муассасасида рус ва инглиз тили, рақс, ментал арифметика сингари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Яқин кунларда тарбияланувчилар сонини 100 нафарга етказиш кўзда тутилган.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб