Оилаларни сақлаб қолишда судларнинг роли

 2024-09-23 10:15:41    36

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддасига кўра, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади.

Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр-хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.

Бугунги кунда жамиятимизда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони кўпайиб бораётгани ачинарли ҳолат. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, никоҳдан ажратишга оид ишлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилади. Шу сабабли оилаларни сақлаб қолишда судларнинг алоҳида роли бор. Чунки никоҳдан ажрашиш учун судга ташриф буюрган фуқароларни оиласини сақлаб қолиш ва тиклаш чораларни кўришда судлар бир қатор ишларни амалга оширади.

Жумладан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар рад қилинган тақдирда тарафларнинг оилаларини тиклаш чораларини кўриш бўйича уларнинг яшаш манзилларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияларига хусусий ажримлар юбориш йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, оила қонунчилигига кўра, суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши кераклиги белгиланган.

Бундан ташқари туман ва шаҳарлардаги Оила ва хотин-қизлар бўлимлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб ярашиш учун муҳлат тайинлаган ишлар юзасидан тарафларнинг оилаларни сақлаб қолиш чоралари кўриш ва бу бўйича ўз хулосаларини тақдим қилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Оилаларни сақлаб қолиш орқали нафақат икки инсоннинг тақдири балки оиладаги фарзандларнинг тақдири ҳам уларнинг ўсиб улғайиши, тарбия ва билим олиши келажакда комил инсон бўлиб етишишига эришилади.

Ислом дини таълимотига кўра, оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр-хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан ҳакамлар жалб этиш лозим бўлади деб белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда нафақат судларимиз балки барчамиз оилаларни сақлаб қолиш, етим болаларнинг кўпайишини олдини олиш шу орқали жамиятимиз ва давлатимиз юксалиши йўлида маъсулиятли ҳисобланамиз.

М. Иброхимова,

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси             



<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб