СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ҲАЁТБАХШ ИСЛОҲОТЛАР

 2024-09-17 17:42:20    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳатлар изчил давом эттирилмоқда.  Сўнгги йилларда  суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил масалалар юзасидан бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принциплар пойдевор қилиб қўйилган.

Судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш энг устувор вазифа бўлиб, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо барҳам берилиб, суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарлик кучайтирилганлигини қайд этиш лозим.

Бундан ташқари, яна бир муҳим масала фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта судлар битта суд сифатида бирлаштирилганлиги аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратди.

Фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш имкониятини берувчи муддатнинг 3 йилдан 1 йилга қисқартирилиши эса, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлиги, фуқаролик процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар моҳият-эътибори билан судлар мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судлов самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалда тўлиқ ҳимоя қилишга, бир сўз билан айтганда, мамлакатда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Муҳаббат Иброҳимова,

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси.



<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб