Вилоят ҳокими Риштонда

×

 2024-09-17 09:54:13    37

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон туманидаги маҳаллаларда тадбиркорлик, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишидаги ишларнинг ҳолатини ўрганди. Ишга туширилган микролойиҳаларнинг фаолиятини кўздан кечирди. 
Фаровонлик МФЙда тадбиркор Бобурмирзо Абдумаликов томонидан нон ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган. Айни кунларда бу ерда 62 нафар ёшлар иш билан банд. Шунингдек, тадбиркор яқинда Навбаҳор маҳалласида  шундай тармоқни ишга тушириб, 60 та иш ўрни яратди. Вилоят раҳбари корхона фаолияти ҳамда тадбиркорнинг режалари билан танишди. Тадбиркорнинг Туркиядан технологиялар олиб келиб, тармоқни кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олиш масаласидаги мурожаати бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Хайрулло Бозоров Тошоғолиқ МФЙнинг бўш турган биносида ташкил этилган тикувчилик корхонасида бўлиб, иш жараёнини кўздан кечирди. Тадбиркор Улуғбек Абдуллажонов яқинда мазкур тармоқни ташкил этди ҳамда 30 та хотин-қизлар ишга қабул қилинди. Касаначилик асосида ҳам 50 нафардан ортиқ аёллар меҳнат қилмоқда.
Вилоят раҳбари “Олимжон Илёсбек”, “Юлдуз гуласал” корхоналарида бўлиб, чинни ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди. Вилоят раҳбари чинни ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхоналарда сифатга эътибор қаратиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Хуррамобод МФЙдаги Иномжон Қурбонов хонадонида ўрикни қуритиб ундан баргак тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу орқали 50 нафарга яқин маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланаётганлиги ҳолати жойига бориб кўрилди. Улар томонидан қуритилган ўрик меваси бугун нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам харидоргир бўлмоқда. Бугунги кунда маҳаллада 50 га яқин хонадон шу ишлар билан шуғулланмоқда. 
Вилоят раҳбари жараёнларни кўздан кечирар экан, маҳсулотлар сифатига эътиборни кучайтириш, замонавий дастгоҳлар асосида ишлаш, маҳсулотларни хориж бозорларига экспортини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб