Риштон туманида 50 ўринли янги оилавий мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
2024-08-30 19:07:10 110
Мустақиллик иншоотлари
Барчамизга маълумки, ҳар йили юртимизда мустақиллик байрами арафасида янги ишлаб чиқариш, ижтимоий, маиший ва хизмат кўрсатиш объектларини фойдаланишга топшириш анъанага айланган.
Бугун ҳам туманимизда Мустақиллик байрами арафасида навбатдаги объект очилди.
Риштон туманида “Болажон” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими таъкидлаганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Риштон туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.
Риштон тумани 4-сектор ҳудудидаги “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида янги ташкил этилган мазкур оилавий боғчада ҳам 75 нафар болажонлар мактабгача таълимга жалб этилди.
Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Ушбу мактабгача таълим муассасасида рус ва инглиз тили, рақс, ментал арифметика сингари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Яқин кунларда тарбияланувчилар сонини 100 нафарга етказиш кўзда тутилган.
Ушбу маскан соҳибкорликлар учун мустақиллигимизнинг 33 йилигига ажойиб совға бўлди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси