ПОЛЬША ВА РИШТОН ҲАМКОРЛИГИ УЧУН ДАСТЛАБКИ ҚАДАМЛАР ҚЎЙИЛДИ

×

 2024-08-29 08:05:32    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорлик уфқлари

Шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб турган Польша давлатининг Варшава шаҳридан келган “Польша-Осиё” Савдо палатаси президенти Януш Пехочински бошчилигидаги делегация хамкорлик қилиш мақсадида Риштон туманига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва туман ҳокими хамроҳлигида меҳмонлар дастлаб "Kosto Line Holding" хорижий корхонасида бўлиб жараёнлар билан танишдилар.  Меҳмонлар тўқимачилик фабрикасида Риштонда етиштирлган пахта хомашёсини қайта ишлаб, ундан тола, калава, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Шундан сўнг, "Мингбоши керамик" кулолчилик музейида бўлган польшаликлар, кулолчилик маҳсулотлари билан танишишдан ташқари, тайёрлаш жараёнларини ҳам мароқ билан томоша қилишди. Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.
Ушбу ташриф хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Улар риштонлик уста кулоллар томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олишмади.
Ташриф якунида "Чинор плюс" мажмуасида ўзаро хамкорлик доирасидаги меморандум имзоланди. 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 274 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб