“ЧЕК ЖАЛАЕР” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-08-28 14:56:38    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллик объектлари

✅Риштон туманидаги 71 та маҳалла фуқаролари йиғини бинолари замонавий кўринишга эга бўлиб бормоқда. Бу эса маҳаллаларнинг ҳар бир соҳада ривожланишини кафолатлашга бир омил бўлади. Бугунинг талабига айланган замонамизга мос ва ҳос, шарт-шаротларни яратиш тўғри маънода сув ва ҳаво кабидир. 
✍️ Бугун, 28 август куни  Ватанимиз мустақиллигини 33 йиллиги муносабати билан 4-сектор ҳудудидаги “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 
✅ Ушбу тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, Маҳаллалар уюшмаси бўлими ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
???? Тадбирни туман ҳокими Б. Холиқов очиб бериб, ўз сўзида  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда муҳтарам Президентимиз томонидан маҳалла тизимига берилаётган эътибор, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган мутасаддилар, фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бирга уларнинг ҳам зиммасига юклатилаётган масъулият хусусида алоҳида тўхталди.
✅ Бинонинг очилиши учун нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Бу масканда маҳалла аҳолиси ва ушбу маҳалла биносида фаолият кўрсатувчилар учун барча қулайликлар яратилган.
✍️ Тадбир иштирокчилари маҳалла биноларида яратилган шароитлар билан танишар эканлар, қўлларини дуога очиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиб, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаши, жамиятимизнинг юзи, виждонига айланиши кераклигини айтиб ўтдилар.
✍️ “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси хомийлик маблағлари эвазига қўриб битказилди. Бинода маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналар қурилди. Ҳар бир ходим учун ажратилган хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. 
✅ Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим маскандир.


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб