ҲАШАР — ҲАМЖИҲАТЛИК, ОБОДЛИК ВА ФАЙЗУ БАРАКА ОМИЛИ

×

 2024-08-24 13:03:35    42

PDF юклаш
Чоп этиш


“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” 
Халқимизда дунёнинг бошқа халқлари ўрганадиган, ҳавас қилса арзийдиган қадриятлари, урф-одатларидан бири — бу ҳашардир. Ҳашарда тозалик, озодалик, кўчаларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитни озода-саришталигини таъминлаш каби ишлар бажарилади. Риштон туманида мустақиллигимизнинг 33 йиллигини кенг нишонлаш,  ҳудудлар ободлиги ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ҳашарлар уюштирилиб, кўча ва қишлоқлар, кўп қаватли уйлар атрофи ҳамда туман марказида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги маҳалла фаоллари ҳашарда иштирок этиб, ҳамжиҳатликда кўплаб маҳалла ҳудудларини обод қилишга киришдилар.Нуронийларимиз юрт тинчлиги абадий, бу каби бунёдкорликлар бардавом бўлишини сўраб, дуога қўл очишди.Туманимиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш, ҳашар ишлари давом эттирилмоқда.


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб