ҲАШАР — ҲАМЖИҲАТЛИК, ОБОДЛИК ВА ФАЙЗУ БАРАКА ОМИЛИ
2024-08-23 15:00:31 88
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
Халқимизда дунёнинг бошқа халқлари ўрганадиган, ҳавас қилса арзийдиган қадриятлари, урф-одатларидан бири — бу ҳашардир. Ҳашарда тозалик, озодалик, кўчаларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитни озода-саришталигини таъминлаш каби ишлар бажарилади.
Риштон туманида мустақиллигимизнинг 33 йиллигини кенг нишонлаш, ҳудудлар ободлиги ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ҳашарлар уюштирилиб, кўча ва қишлоқлар, кўп қаватли уйлар атрофи ҳамда туман марказида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Тумандаги маҳалла фаоллари ҳашарда иштирок этиб, ҳамжиҳатликда кўплаб маҳалла ҳудудларини обод қилишга киришдилар.
Нуронийларимиз юрт тинчлиги абадий, бу каби бунёдкорликлар бардавом бўлишини сўраб, дуога қўл очишди.
Туманимиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш, ҳашар ишлари давом эттирилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси