Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

×

 2024-08-21 12:31:23    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 73-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор мансабдор шахслар иштирок этдилар.

Бугунги сессиямиз кун тартибига иккита масалалар киритилди.

1-масала: Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик Палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларини ўтказиш учун тузилган  участка сайлов комиссияси таркибига номзодларни   тавсия этиш тўғрисида Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг “Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссия раиси Б.Тўйчиевнинг ахбороти.

2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-июндаги “Енергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-222-сонли қарор ижроси юзасидан  туман ҳокими ўринбосари Н.Ориповнинг ахбороти тингалди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб