Ташаббусли бюджет: Чек Жалаер маҳалласидаги ички кўчаларни асфальтлаш ишлари якунига етмоқда

×

 2024-08-19 10:29:03    57

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти.

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

☸️ «Чек Жалаер» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.

Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.

???? Маҳалла аҳолисининг ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун  маблағ ажратилиб, Чек Жалаер МФЙ ҳудудидаги кўчаларда асфальтлаш ишлари якунига етмоқда

- Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалардаги инфратузилма учун “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгилангани бигза қўл келмоқда, дейди “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғини раиси – Зокиржон Ҳайдаров. - Муҳими, “Ташаббусли бюджет” – мамлакатимизда ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган янгиланиш ҳамда ислоҳотларга ҳамоҳанг лойиҳа эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Айнан “Ташаббусли бюджет” туфайли маҳалламиз имкониятлари инфратузилма  яхшиланмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб